Чораклик ва йиллик ҳисоботлар

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари И.И.Маматовнинг 2019 йил I-чорак якуни бўйича худудни ижтиоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида

Ҳ И С О Б О Т И

Каттақўрғон шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида ўтган январ-март ойлари якуни билан қўйида кўрсаткичларга эришилди.

         Каттақўрғон шаҳрининг Демографик ҳолати ва аҳоли жон бошига кўрсаткичлар бўйича:

Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига 88,0 минг нафарни, шундан аёллар 44,1 минг нафар, эркаклар 43,9 минг нафарни ташкил этмоқда. Худудда бугунги кунда хўжаликлар сони 17255 тани ҳамда оилалар сони 22161 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, шаҳарда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1384,2 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 305,6 минг сўмга, истеъмол товарлари хажми 1188,6 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг хос даврига нисбатан 189,5 минг сўмга, қишлоқ хўжалиги махсулотлари 240,2 минг сўмни, жами хизматлар 1885,4 минг сўмни, пуллик хизматлар 1135,5 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 3435,4  минг сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткичларнинг барчасида ўтган йилнинг хос даврига нисбатан  10-13 фоиз миқдорида ўсиш кузатилган.

 

2019 йил ўтган 3 ойи (январ-март ойлари) якуни билан шаҳар маҳаллий бюджети даромад ва харажатлар режасини бажарилиши тўғрисида:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан Каттақўрғон шаҳрига бюджет йиллик даромадлар режаси 88,531 млрд.сўм этиб белгиланган.

Шундан жорий йилнинг январ-март ойлари учун                        17,88 млрд.сўм этиб белгиланиб, амалда 18,25 млрд.сўмга ёки 102,1 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи  якуни ҳолатига маҳаллий бюджет олдидаги боқиманда қарздорлик 148 та субъект хисобига жами 388,3 млн.сўмни ташкил қилмоқда.

 

Худудда янги солиқ концепциясини амалга оширилиши аҳволи тўғрисида

 

Шундан:

1. ҚҚС тўлаш тизимига ўтиш лозим бўлган корхоналар сони, шундан ҳақиқатда ўтказилгани, назорат касса машиналарини ҚҚС ҳисобини юритиш тизимига ўтказиш ҳолати.

         Бугунги кунда берилган топшириққа кўра Каттақўрғон шаҳридан жами умумбелгиланган солиқ тизими (ҚҚС) га ўтказилиб гувоҳнома олиши лозим бўлган 77 та (олдиндан ҚҚС солиғи тўловчилар-18 та, Янгитдан ҚҚС солиғига ўтиши лозим бўлганлар-59 та) хўжалик юритувчи субъектлар (ХЮС)  ўтказиш режа этиб белгиланган бўлиб, амалда 82 тани (режага нисбатан 106,5%) ташкил этди.

Бунда: ушбу 94 та ҚҚС га ўтганлар (олдиндан ҚҚС солиғи тўловчилар-18 та, Янгитдан ҚҚС солиғига ўтганлар-62 та ҳамда ўз хохишига кўра ҚҚС га ўтиб гувоҳнома олганлар-14 та)ни ташкил этди.

Шунингдек, ҚҚС га ўтказилган барча хужалик юритувчи суюъектлар назорат касса машиналари билан шаҳар ДСИ томонидан рўйхатдан ўтказилиб тўлиқ таъминланган.

2. Ягона солиқ тизимига ўтувчи тадбиркорлик субъектлари сони, шундан ҳақиқатда ўтказилгани, уларни назорат касса машиналари ва тўлов терминаллари билан таъминланиш ҳолати.

Бугунги кунда берилган топшириққа асосан 77 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ягона солиқ тизимига ўтиши белгиланган бўлиб, амалда барчаси яъни 77 та (100% га) ЯТТ лар ўтказилди.

Шунингдек, ушбу тадбиркорлик субъектлари шаҳар солиқ идораси томонидан барчаси НКМ лар билан ҳамда хисоб рақами очган банки томнидан тўлов терминаллари билан тўлиқ таъминланган.

3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг                 850-сонли қарорига асосан юридик шахс мақомига ўтган тадбиркорлар аҳволи.

 

Топшириққа асосан фаолияти юридик шахс мақомига айлантирилиши лозим бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун режа  5 тани ташкил этиб, амалда бугунги кунда барчаси яни 5 таси (100% га) ҳам юридик шахс сифатида қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

4. Норасмий ишчиларни рўйхатга олиш аҳволи (соҳалар кесимида).

2019 йил давомида берилган топшириққа асосан 45 та корхоналар бўйича жами 677 та норасмий ишчиларни рўйхатга олиш режа топшириғи берилган бўлиб, ўтган январ-март ойлари якуни билан жами 677 та (100% га) норасмий ишчилар расмий рўйхатга олинди.

Ушбу яратилган янги иш ўринларини соҳалар кесимида оладиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида-274 та, қурилиш корхоналарда-182 та, ишлаб чиқариш корхоналарида-221 тани ташкил этди.

 

Худудда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, оилавий тадбиркорликни қуллаб қувватлаш ва бунинг учун худуддаги мавжуд резервларни сафарбар қилиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Жой муаммоси мавжуд бўлган 36 та ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга 4598 кв.м хажмдаги бўш бино майдонлари шаҳардаги бўш турган объектлардан Давлат мулкини ижарага бериш маркази орқали ижара шартномаси расмийлаштирилган ҳолда ажратиб берилди.

Тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши  тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврида худудда кичик бизнес субъектлари сони 820 тани ташкил қилади. Жорий йилнинг ўтган январ-март ойлари давомида 48 та  (3 та саноат, 13 та савдо ва умумий овқатланиш, 9 та хизмат кўрсатиш ва 23 та халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида фаолият юритувчи) юридик шахс мақомига эга бўлган кичик бизнес субъектлари Давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 1824 та якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан ўтган январ-март ойлари давомида 281 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди.

Мазкур йилда худудий саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури доирасида ўтган 3 ойи якуни билан 3 та лойиҳа лар бўйича амалий ишлар олиб борилиб, жорий йилнинг ўтган январ-март ойлари давомида 3 та лойиҳаларнинг барчаси  ишга тушурилди. Натижада Дастур доирасида 80 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис Дастури доирасида 9 та лойиҳалар ижроси таъминланиб, натижада 30 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам бериш мақсадида тижорат банклари томонидан 3,2 млрд. сўмлик қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ажратилди.

Товарлар ва хизматлар экспорти бўйича:

Жорий йилда Каттақўрғон шаҳрига худудий экспорт режаси 6647 минг доллар (саноат 5647 минг, қишлоқ хўжалиги-1000 минг) этиб белгиланган.

Каттақўрғон шаҳрида саноат соҳасида фаолият юритувчи 3 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 1 та худудий корхоналар томонидан ўтган январ-март ойлари якуни билан 393 минг долларга (саноат-351 минг, қишлоқ хўжалиги-43 минг) долларлик экспорт операцияси амалга оширилди.

Худудий бандлик дастури ижроси тўғрисида:

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2019 йилда 1184 нафар ишсиз фукаролар доимий иш ўринларига жойлаштирилиши, 1538 нафар ишсизлар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниши, 75 нафар ишсизлар кайта касбга ўқитилиши режалаштирилган бўлиб, 2019 йилнинг  январ-март  ойи давомида             496 нафар ишсиз фукаролар Бандликкка кўмаклашиш  марказига мурожат килишган бўлиб, 247 нафари хотин-қизлар, 200 нафари                16 ёшдан 30 ёшгача булганларни ташкил этди, шундан 276 нафар фукаролар доимий иш ўринларига жойлаштирилди, шундан 120 нафари хотин-кизларни,145 нафари 16 ёшдан 30 ёшгача бўлганларни  ташкил этди.

Мурожат қилганларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 ноябрдаги 799сонли карорига асосан хак тўланадиган жамоат ишларига 194 нафар фукаролар жалб килинган булиб, шундан 114 нафари хотин-кизларни 43 нафари 16 ёшдан 30 ёшгача бўлганларни  ташкил этди. 12 нафар фуқорога таклиф қилинган ишлар мақбул келмаганлиги сабабли, ишсизлик нафакаси тайинланди, шундан 4 нафари 30 ёшгача бўлган, 6 нафар хотин-қизларни ташкил этади. 12 нафар фукаро кайта касбга укитишга йуналтирилди,шундан 7нафари хотин-кизларни, 8 нафари 30 ёшгача булганларни ташкил этди.

  Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси.

  Худудда ишга мухтож ишсизлар, хотин-кизлар, ёшлар таълим муасасаларини битирувчилари, вояга етмаганлар, қуролли кучлар ва жазони ижро этиш муассасаларидан бушатилганларни бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш максадида 2019 йил  давомида                 5 маротаба  “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ни ўтказиш режалаштирилган булиб, 2019 йил январ-март ойида 2 маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилган булди. Бунда 80 та корхона ва ташкилотлар 311 та бўш иш ўринлари билан катнашишди. Шундан, 289 нафар фуқаролар ярмаркада иштирок этишиб, шундан 49 нафари ёшларни,          19 нафари вояга етмаганларни, 170 нафари хотин-кизларни, 10 нафар ногиронларни, 27 нафар жазодан озод этилганларни ва 14 нафар қуролли кучлардан бўшатилганларни ташкил этди. Мехнат ярмаркаларида 36 нафар фукароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

 Бундан ташқари, 104 нафар фукароларга узлари кизиктирган мавзуда хукукий маслахатлар берилди, шундан 33 нафари ёшларни,            12 нафари вояга етмаганларни, 51 нафари хотин-кизларни, 4 нафар ногиронларни ташкил этди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига Каттақурғон шахри бўйича Бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлари бўйича ҳисобот топширган  44 та корхона,ташкилот ва муассасаларда 215 та бўш иш ўринлари мавжуд.

 

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнда            “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги
ПҚ-3777-сонли ва 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
4231-сонли қарорлари
ижроси юзасидан худуда бир қатор амалий ишлар қилинди.

Хусусан, худуддаги 5 та тижорат банк филиаллари ҳамда иқтисодий соҳалардан бириктирилган вакиллар томонидан худуддаги 35 та МФЙ кесимида ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра жами 820 хонадондан 21,2 млрд.сўм миқдоридаги имтиёзли уредитлар олиш учун истак билдирилди. Шундан, ўтган давр мобайнида “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази” томонидан тасдиқланган лойиҳалар эвазига 75 та хонадонга жами 2,79 млрд.сўм миқдорида кредит ажратилди.

Шунингдек, мазкур йўналишдаги ишларни жадал давом эттириш ҳамда аҳолини турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ишларни жадаллаштириш ҳамда шаҳар аҳолисини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида худуддаги 5 та тижорат банкларига 18 млрд.сўм миқдорида имтиёзли (7 % миқдорида, биринчи 6 ойи имтиёзли даври билан 3 йилга) кредит ресурслари ажратилган бўлиб, тегишли тартибда сектор раҳбари ва худудий кичик ишчи гуруҳлари ҳамда                    “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази” хулосалари ва тавсияларига асосан кредит ресурсларидан фойдаланиб ўз тадбиркорлик ишларини бошлашлари учун барча ташкилий ишларга кўмаклашиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Худудда ташкил этилган кичик саноат зоналари тўғрисида:

 

Давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу аснода ишлаб чиқариш соҳасидаги янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Каттақўрғон шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Каттақўрғон МТП” нинг бугунги кунда бўш турган умумий майдони 2,05 ГА бўлган ер майдони негизида ҳамда Ингичка қўрғонида жойлашган собиқ “Ингичка кони” ОАЖ га қарашли 3,0 ГА ер майдони негизида кичик саноат зоналарии ташкил этилди.

Ушбу кичик саноат худудига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш, уларга, коммуникация тармоқларини тортиб бериш, йўл инфра тузилмасини қилиб бериш борасида тегишли вилоят ташкилотларига таклифлар киритилган. Мазкур заноат зоналарига юқори қийматга эга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни экспортга йўналтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча даромад манбаларини тушириш каби масалаларни илгари сурган тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартиб асосида ер жойлари ажратиб берилиши кўзда тутилган бўлиб бу борада бугунги кунда амалий ишлар олиб борилмоқда.

        Худудда намунавий лойиҳа асосида қурилган кўп қаватли уй-жойлар тўғрисида:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил                            23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реканструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3350-сонли қарори ижроси юзасидан Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилда  3 та кўп қаватли (1=45, 4=135) 135 квартирали уйлар қуриб битказилиб, шаҳардаги эҳтиёжманд аҳолига шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Кўп қаватли уйлардаги квартираларни бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус” комиссия хулосасига асосан бириктириб берилди.

Мазкур 3 та кўп қаватли уйларнинг умумий қиймати  19,8 млн.сўмни (1 та уйнинг умумий нархи-3,258 млн.сўм) ташкил этиб, шундан 3 та уйлар учун 3,258 млн.сўм бошлангич бадали талабгорлар томонидан тўлаб берилди. Қолган тўлови сўммаси 20 йил мобайнида биринчи 5 йили 7% миқдорида, қолган 15 йили Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда тўлаб борилиши белгиланган.

(юклаб олиш PDF 189 кб)

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM