Чораклик ва йиллик ҳисоботлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5325-сон Фармони ижроси юзасидан Каттақўрғон шаҳрини ўрганиш бўйича

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

            Каттақўрғон шаҳрида жами аҳоли сони: 86 217 нафар,  шундан хотин-қизлар 43 540 нафарни ташкил этади.

I.Йўналиш бўйича:

           1. Каттақўрғон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Рахимова Феруза Шавкатовна. Маълумоти олий, 2017 йил ноябр ойидан иш фаолиятини олиб бормоқда. Бош мутахассис Юсупова Шахноза Баймурзаевна, маълумоти олий, етакчи мутахассис Қучқарова Марғуба Муҳаммадсобировна, маълумоти олий, 1-тоифали мутахассис Раимова Дилрабо Ашировна ва 35 та МФЙ мутахассислари фаолият  олиб бормоқдалар.

Халқ  депутатлари шаҳар кенгаши депутатларининг 10 нафари   хотин-қизлар, 1 нафари вилоят кенгаши депутати. 2018 йил учун сиёсий партиялар билан ўзаро ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилган, лекин  “Миллий Тикланиш” ЎзДП шаҳар бўлими раиси йўқлиги учун ҳамкорлик ўрнатилмаган.

          2. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишда  Каттақўрғон  шаҳар  хотин-қизлар  қўмитаси қошида  жамоатчилик асосида “Раҳбар аёллар” клуби ва “Тадбиркор аёл” уюшмаси шаҳар булими мавжуд, лекин “Ижодкор аёл”, “Илм-фан ва аёл”, “Ҳуқуқшунос аёл”  уюшмаси  ташкил этилмаган.

         3. Каттақўрғон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси таълим  муассасаларидаги  ўқувчи ва талаба қизлар ҳамда  маҳалладаги уюшмаган қизлар билан  ишлаш, таълим муассасалари ва маҳаллалардаги “Қизларжон клуби”  фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 2578 нафар қизлар жалб этилган, доимий равишда ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллалар, таълим муассасалари кесимида иқтидорли қизлар рўйхатлари шакллантирилган ва улар билан ҳар чоракда йиғилишлар, турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан: 2018 йил 15 май куни шаҳар А.Мажидий номидаги драма театрида “Қизларжон клуби”нинг иш фаолияти тўғрисида вилоят миқёсида семинар ўтказилди.

       4. Каттақўрғон шаҳридаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд,  Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларнинг иш фаолияти ўрганилганда, бугунги кунда 35 та МФЙ мутахассиси фаолият юритмоқда, шундан 10 нафари олий маълумотли, 25 нафари ўрта махсус маълумотга эга.

        Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинининг  Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Нигора  Мирзаеванинг иш фаолияти ўрганилди. Мутахассис ўрта махсус маълумотга эга, алоҳида хонаси мавжуд, компьютер жамланмалари бор, номенклатура бўйича папкалари мавжуд, лекин  вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилган 7 та жадвалнинг ижроси етарли даражада олиб борилмаган.

     Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Гулсара Маманованинг иш  фаолияти ўрганилди. Ўрта  махсус  маълумотли, алоҳида хонаси мавжуд, компьютер жамланмалари бор, номенклатура бўйича папкалари мавжуд, 2018 йилдаги ҳужжатлари кўрилганда айрим ҳужжатлар компьютер йўқлиги сабабли қўлда ёзилганлиги аниқланди. Дўстлик МФЙда электр энергия билан таъминланишда носозликлар мавжуд, тез-тез учиб туриши кузатилди.(Суғориш линияси).

5. Каттақўрғон шаҳри 69 та бошланғич ташкилотлар фаолият юритади.

16-умумтаълим  мактабининг  Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти  раиси Негматова Азиманинг иш фаолияти ўрганилганда алоҳида хонаси мавжуд эмас, амалга оширилган ишлар  юзасидан ҳужжатлар жамланмаси бор, хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилот бурчаги ташкил этилган, маълумотлар базаси янгиланмаган.

8-мактабгача таълим муассасасининг Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ўрганилганда алоҳида хонаси бор, амалга оширилган ишлар  юзасидан ҳужжатлар жамланмаси бор, бурчак ташкил этилган, аммо маълумотлар базаси  янгиланмаган.     

6. Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган          2018 йилдаги Зулфия номидаги Давлат мукофотининг шаҳар босқичида                      87 нафар иқтидорли қизлар иштирок этишган, шундан 9 нафари вилоят босқичида, 2 нафари республика босқичида иштирок этишган бўлсада,                        2018 йилга қадар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган қизлар мавжуд эмас.

II.Йўналиш бўйича:

 

         1. “Жамоатчилик назорати гуруҳи” ҳар бир МФЙда мавжуд, улар томонидан бугунги кунга қадар уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммолар  387 та.

         2.Ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 123 нафар,  кам таъминланган  оилалар 126 та, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар 348 нафар бўлиб рўйхатлари шакллантирилган, жилд папкалари  мавжуд. 2018 йилда 16 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланган, 6 нафарига Республика хотин-қизлар қўмитаси фондидан маблағ ажратилган ва уларга омонат дафтарчалари шакллантирилган, 35 нафарига ногиронлик аравачалари берилган, 68 нафар хотин-қизларнинг фарзандларига туғилганлик  гувоҳномалари олиб берилган, 17 нафар хотин-қизларнинг алимент пулини ундиришда амалий ёрдам кўрсатилган, 198 нафари иш билан таъминланган шундан: 97 нафари Жамоатчилик асосида ишга қабул қилинган, “Metall Solleyshion” корхонасига 61 нафар, 90 нафарига оилавий  тадбиркорлигини  йўлга қўйиши учун имтиёзли кредитлар олишда ёрдам берилди, аммо бугунги кунда ишлаш истагини билдирган, лекин ўз мутахассислиги бўйича иш тополмаган  хотин-қизлар 417 нафарни ташкил этади.

       3. Каттақўрғон шаҳрида Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий – психологик ёрдам кўрсатиш ва уларни нормал ҳаётга   қайтариш мақсадида Ижтимоий мослашув маркази ташкил этилган. 2018 йил 31 декабрга қадар 42 нафар хотин-қизлар мурожаат этган, шулардан 8 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган. 2019 йилдан бошлаб шаҳар ҳокимининг амалий ёрдами билан ушбу марказ алоҳида бинода фаолият юритишни бошлаган, ушбу марказ 4 хонадан иборат бўлиб, Оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш бўйича қулайликлар яратилган. Аммо ушбу марказда доимий фаолият юритиш учун алоҳида штат бирлигидаги ходим ажратилмаган, жамоатчилик асосида  мутахассислар (ҳуқуқшунос, психолог, шифокор) фаолият  юритади.

III.Йўналиш бўйича:

  1. 2019 йил учун оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда бандлиги таъминланмаган 99 нафар хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилган, уларни ишга жойлаштириш бўйича Бандликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими билан қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.
  2.  Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси фонди томонидан  хотин-қизларни тадбиркорлик билан шуғулланиши учун “Халқ банки” ва “Микрокредит”  банки билан тузилган меморандумига асосан Каттақўрғон шаҳрига 125 млн сўм маблағ ажратилиб, 5 нафар хотин-қизларнинг оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун ҳужжатлари “Халқ банки”га тақдим этилган,  аммо кредит линияси очилмаганлиги сабабли маблағ чиқарилмаган.

IV.Йўналиш  бўйича:

  1. Каттақўрғон шаҳрида жиноятчиликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар                       14 нафар, узоқ муддатга чет давлатларда юрган хотин-қизлар 2728 нафарни ташкил этади. Уларнинг рўйхатлари МФЙлар кесимида шакллантирилган, йиғма жилдлари мавжуд, аммо улар билан олиб борилган ишлар етарли даражада ташкил этилмаган. Хотин - қизлар томонидан содир этилган  жиноят 2018 йил якунига 18 %га камайган бўлса-да, аммо жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизлар 2018 йилда 24 нафарни ташкил  этган бўлиб, 7 таси ҳудудий содир этилган, МФЙлар кесимида таҳлил қилинганда: (Нурафшон МФЙда 7 нафар, Гўзалкент МФЙда 3 нафар, Ғ.Мачит МФЙда                             1 нафар, Дўстлик  МФЙда 1 нафар, Ҳайдарчаман МФЙда 1 нафар,Чинобод МФЙда 2 нафар, Дамариқ МФЙда 1 нафар, Қорировот МФЙда 2 нафар, Амир Темур МФЙда 2 нафар, Ислом Шоир МФЙда 1 нафар, такроран жиноят содир этган хотин-қизлар 1 нафар, (Ермачит МФЙ).

2. 2018 йил бошида 167 та бўлиб, йил якунига кўра 76 тани ташкил этган.  МФЙлар кесимида таҳлил  қилинганда  Амир Темур, Ислом Шоир, Дўстлик, Қорировот, Миёнкол МФЙларида нотинч оилалар сони ошган. Оилалардаги нотинчлиги сабаблари ўрганилганда, оилавий келишмовчиликлар, турмуш ўртоқларининг ичкиликка ружу қўйганлиги ва носоғлом муҳит сабаб эканлиги аниқланган. Дўстлик маҳалла фуқаролар  йиғинига борганда нотинч оилалар сони 7 та, рўйхати мавжуд, нотинчлик  сабаблари ўрганилганда ака-укалар, қўшнилар, опа-сингил, мол-мулк келишмовчилиги аниқланди. Бугунги кунда нотинчликни бартараф этиш бўйича  бир қатор ишлар қилинган бўлсада, лекин  9 та оила шаърий никоҳ асосида яшаётганлиги аниқланди. Оилавий ажримлар сони 11 нафарга қайд этилган. Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинининг маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида 8 нафар хотин-қизларнинг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари олиб берилди.  Оилаларда соғлом муҳитни барқарор топтиришда етарлича бўлмагналиги сабабли маҳаллаларда салбий ҳолатлар кузатилган “Нуробод”, “Кўҳнадам”, Ислом Шоир номли, Амир Темур номли, “Дўстлик” МФй мутахассисларига интизомий жазо (“ҳайфсан”) берилган.

3. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан Гўзалкент МФЙнинг маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида 6 нафар хотин-қизларнинг фарзандларига туғилганлик гувоҳномалари олиб берилган. 1 нафарига  моддий ёрдам кўрсатилган, аммо Гўзалкент маҳалла фуқаролар йиғинида 2018 йилда 10 нафар нотинч ва муаммоли оилалар бўлган. 2018 йилда оилавий нотинчликлар ошган, янги иш ўринлари яратилмаган, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида етарлича иш ташкил этилмаган.

V.Йўналиш бўйича.

1. Шаҳардаги “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини қошида “Ота-оналар университети”  фаолияти ўрганилди. “Ота-оналар университети”  таркибида 15 нафар маҳалла  фаоллари  аъзо.  Иш режаси мавжуд, 2019 йилнинг январ ойида 1 маротаба йиғилиш ўтказилган.    

2. Хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ бўлими, “Маҳалла”, “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик мавжуд, ҳафтанинг ҳар Чоршанба куни ёш оила қурувчилар билан давра суҳбатлари, тарғибот тадбирлари ўтказиб келинган.

       2018 йил якунига оилавий ажримлар 152 та қайд этилган, шундан ФҲДЁлар томонидан 19 та, Суд ажримига кўра 133 та. Ўтган йилга нисбатан 25 тага ошган.

         2017 йил давомида ажралганлик 149 тани ташкил этган бўлса, 2018 йилда ажралганлик бўйича 160 тани ташкил этиб, 11нафарга ортган. ФҲДЁ бўлимида ажралганлик бўйича кўрсаткичлар 2018 йилда чиқарилган қарор асосида 89 нафарни, ўтган йилларда чиқарилган қарор асосида 50 нафарни ташкил этган.   

       ФҲДЁ бўлимининг биноси 1967 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб, иситиш тизими ишламайди.

2. Каттақўрғон шаҳрида 1 та туғруқ комплекси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника мавжуд. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникада  “Аёллар маслаҳат”, “Қизлар маслаҳат” хоналари  мавжуд. 2018 йил якунига кўра 2 нафар оналар ўлими қайд этилган, бугунги кунда туғруқ комплексида малакали гинеколог - шифокорлар етарли даражада эмас.

3. Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасида ҳафтанинг ҳар Сешанба куни уйда ўтирган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилган, унга 368 нафар хотин-қизлар жалб этилган.  2018 йил 15 декабр куни “Аёллар спорт” фестивалининг шаҳар босқичи ўтказилган.

4. Тўй-ҳашам ва бошқа оилавий маросимларни ортиқча дабдабаларга берилмасдан ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.  

“Тўй ҳашамлар ва маърака маросимларни ихчамлаштириш бўйича комиссия” томонидан алоҳида тарзда суҳбатлар олиб бориш натижасида тўйлар ва маърака маросимлар ихчамлаштирилмоқда. Натижада шаҳарда “Келин оши” ва фотиҳа тўйлари ихчамлаштирилди. Масалан: Яккабоғ МФЙ Бўстон кўчаси 36-уйда яшовчи Тўхтаев Ўктам 2 нафар ўғлини Акрамов Шахзод ва Акрамов Шохбозларнинг тўйлари бирданига бўлиб ўтди. Тўй ихчам қилинди. Фотиҳа тўйлари ўтказилмади. Эзгулик кўчаси 16 уйда яшовчи Худаёров Акбаржон ўйланди ва фотиҳа тўйлари ва келин оши тўйлари ўтказилмади. Фақат 6 декабрь куни Никоҳ тўйи ихчам қилиб ўтказилди.

 

Ишчи гуруҳ аъзолари:

 

С.Ахмедова                                           “Сабр” Республика ижтимоий – иқтисодий

                                                                ривожланиш маркази директори ўринбосари

З.Шодиева                                             “Оила” илмий – амалий тадқиқот маркази

вилоят бошқармаси раҳбари

 

Танишдим:

Ф.Рахимова                                                Каттақўрғон шаҳар ҳоким ўринбосари, Хотин –

                                                                      қизлар қўмитаси раиси                                 

(юклаб олиш PDF 189 кб)

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM