АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ КУНДАГИ ЎРНИ ҚАНДАЙ?

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя килинишини таьминлаш шунингдек, аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим аҳамият берилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида соҳага оид қонунларни қабул килиниши жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир деган концептуал ғояни ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишни таьминлайдиган профессионал хизматга айлантирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тизимининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан шакллантириладиган касб-ҳунар коллежлари юридик хизматларининг штат бирликлари ҳисобидан вилоят, туман ва шаҳар уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туман, шаҳарларда адлия бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг асосий вазифалари ташкилот, туман ҳокимликларига ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг тизимларига қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш бўйича маслаҳатлар бериш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари даражасида жисмоний ва юридик шахсларни мурожатларини кўриб чикишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳуқуқий бўлимлари тугатилди.

2018 йил 1 июлдан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш фаолиятини методик таъминлаш, ФХДЁ нинг ягона электрон архиви ахборот тизимини юритиш, ФХДЁ нинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ДХА зиммасига юклатилган ҳолда ФХДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM