«ЧОРРАҲАДАГИ ОДАМЛАР»

Бугун юртимизда ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш борасида кўплаб  ишлар амалга оширилмоқда.  Юртбошимиз томонидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг  тўртинчиси айнан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилишга йўналтирилган.

Шаҳримиз миқёсида ҳам бу хайрли ташаббусни амалга ошириш юзасидан кўплаб тадбирлар,  кечалар, китобхонлар билан учрашувлар ва танловлар  ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, бугун шаҳримиздаги драма театрда серқирра ижодкор Абдуазиз Ҳошимовнинг “Чорраҳадаги одамлар” номли  китобининг тақдимоти ушбу ташаббуснинг ижросига бағишланди.

Унда шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Ибрагимов, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова, шоира Э.Шукурова, халқ қабулхонаси раиси Ҳ.Шодиева, журналист Азим Қодир, бир қатор жамоат ташкилотларининг вакиллари, ҳамда шаҳримиз ёшлари иштирок этдилар.

Тақдимотда сўзга чиққанлар китобнинг мазмун моҳияти ҳақида сўз юритар эканлар, албатта китобларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришда, ҳаётда ўз ўринларини топишларида  муҳим аҳамият касб этишини, инсон ҳаётда барча ютуқларга  китобдан олган билимлари  орқали эришиши мумкинлигини алоҳида таъкидладилар ва ижодкор А.Ҳошимовнинг келгусидаги ижодий фаолиятини бардавом бўлишини тиладилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM