ҲОКИМ САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун шаҳар “Халқ қабулхонаси”да шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда иштирок этган 40 дан ортиқ фуқаронинг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, мурожаатларнинг 15 таси уй-жой билан таъминлаш, 3 таси яшаб турган уй-жойини таъмирлаш, иш билан бандликни таъминлаш бўйича 7 та,  кадастр ҳужжатларини  тайёрлаш  бўйича 5 та, соғлиқни сақлашда 4 та, бозор масалалари бўйича 6 та ва бошқа турдаги масалаларни ўз ичига олади.   

Қабул давомида  мурожаатлар батафсил ўрганилди ва 13 таси жойида ҳал этилиб, қолганларини ҳам тегишли мутассадиларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM