ПРОКУРОР САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун шаҳримиздаги 2-сектор ҳудудига қарашли “Миёнкол” маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ш.Джураевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда тегишли корхона ва ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Сайёр қабулда 11 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди ва атрофлича ўрганилди. Мурожаатлар асосини ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергияси ва газ таъминоти масалалари ташкил қилади.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM