ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТДАГИ ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

“Халқаро оила куни” муносабати билан шаҳримизда янги очилган туғруқ комплексига шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Рахимова, Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова, Халқ қабулхонаси мудираси Х.Шодиева ҳамда фаол хотин-қизлар ташриф буюрдилар. Ташриф давомида туғруқхонада яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва 7 нафар чақалоқларнинг оналарига  ФХДЁ бўлими томонидан тўғилганлик тўғрисида гувохномалар топширилди.

Шундан сўнг шаҳар хотин-қизлар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин–қизларни қўллаб–қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5325–сонли фармони ҳамда 2019 йилга мўлжалланган йўл харитасида белгиланган вазифаларнинг 1-чорак ижроси бўйича бошқарув йиғилиши ўтказилди.Унда, шаҳарда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам кўрсатиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш, аёллар ўртасида хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, манзилли ва якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек оилаларни мустахкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш  йўналишларда қилинган ишлар билан бирга аниқланган камчиликлар юзасидан мутассади ташкилотлар томонидан хисоботлар берилди.

Маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислардан 4 нафарига интизомий чора кўрилди ва 2 нафари билан ўз аризаларига асосан меҳнат шартномалари бекор қилинди.

​​​​​​

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM