ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 20 та ҳунарманд, 18 та саноат корхонаси, 17 та хизмат кўрсатиш ва 17 та ёш тадбиркор жами 72 нафар тадбиркорлар иштирок этган танловда иштирокчиларнинг иқтисодий самарадорлиги, кўргазмалари ва ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичларидан келиб чиққан ҳолда тақдирланишдилар. “Саноат соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида “Olim Radjabov” хусусий корхонаси, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида “Shodiyonabegim” масъулияти чекланган жамияти, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор “Vaxobov Javlon” ҳамда “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор “Najimova Baxora” ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Шунингдек, танлов иштирокчилари қўшимча ташкил қилинган “Энг яхши тадбикор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Энг яхши экспортчи, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”, “Менинг юртим-менинг ифтихорим”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” ва “Энг масъулиятли ижтимоий шерик” номинациялари бўйича ҳам тақдирландилар.

Тадбир иштирокчиларига шаҳар ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM