БУГУНГИ ИҚТИДОРЛИ ҚИЗ, КЕЛАЖАКДА ЛИДЕР АЁЛ

Image_tadbir: 

Йилдан-йилга  мамлакатимиз ҳаётида  хотин-қизларнинг ўрни мустаҳкамланиб  бормоқда. Буни биз жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда ҳамда, юртбошимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий-маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг амалда бажарилишида юзасидан ўтказилаётган тадбирларда уларнинг фаол иштироки мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Шаҳримиздаги Самарқанд ДЧТИ қошидаги 2-сон академик лицейда ана шу 5 та муҳим ташаббус доирасида шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бош мақсадимиз” деб номланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Дастлаб  “Қизларжон” клуби аъзолари билан “Бугунги иқтидорли қиз, келажакда лидер аёл” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда тадбирга таклиф этилганлар Самарқанд Давлат университети профессори, филология фанлари доктори, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони соҳиби Дилором Салоҳий ҳамда “Эрудит” МЧЖ ижодий маркази бош директори, 1-даражали “Меҳнат фахрийси” унвони соҳиби Маҳорат Боқиевалар ўзларининг ҳаёт йўли, эришган ютуқлари, бу борадаги захматли меҳнатлари хусусида гапирар эканлар, бугун юртимизда ёшларимизнинг муносиб таълим-тарбия олишлари, истеъдодларини намоён этишлари учун барча шароитлар яратилганлиги, энди фақат бу имкониятлардан унумли фойдаланиб келажакда зукколиклари, олган билим ва иқтидорларини намоён этиш орқалигина  ҳаётда ўз ўринларини топишлари мумкинлигини алоҳида таъкидладилар. 

Семинар давомида ўқувчи-қизлар тадбирга ташриф буюрган каттақўрғонлик ижодкорлар, Эркатош Шукурова, Фазилат Абдуллаева, Рухсора Оллоёрова ҳамда Азиза Боймуродоваларнинг ижод намуналаридан баҳрамнд бўлдилар.

Тадбдир давомида 5 та йўналиш доирасида уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда сиёсий ва ҳуқуқий билим ва ташкилотчилик қобилияти юқори бўлган хотин-қизларни  2019 йил декбрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда сиёсий партиялар орқали депутатликка тавсия этиш масалалари бўйича шаҳримиздаги сиёсий партиялар вакиллари ва “Аёллар қаонти” раислари, хотин-қизлар қўмитаси  томонидан заҳирага киритилган лидер аёллар иштирокида давра суҳбат ташкил қилинди.

Шу куни семинар қатнашчилари хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини ўз ичига олган бешинчи ташаббуснинг ижроси юзасидан шаҳримизда “Нурафшон” маҳалласида янги ташкил қилинган “Хосият она” кичик цехининг фаолияти билан танишдилар.

Семинар якунида хотин-қизларнинг маданиятини ошириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида шаҳар Драма театрида оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уй бекалари учун янги спектакь намойиш этилди.

Умуман бугун шаҳримиз фаол хотин-қизлари иштирокида ташкил этилган ушбу амалий семинар ижтимоий-маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги йўлга қўйиш бўйича 5 та мухим ташаббуснинг амалий натижаси бўлди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM