“БЕГОЙИМ” ИШ БОШЛАДИ

Кейинги йилларда юртимизда мактабгача таълим тизимида туб ислоҳотлар қилиниб,  соҳа фаолиятини такомиллаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Шаҳримиздаги 2-сектор ҳудудига қарашли “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғинида якка тартибдаги  тадбиркор Озода Худойназарованинг ташаббуси билан 25 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасининг иш бошлаши ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси десак тўғри  бўлади.  Бугун ана шу нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиши бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ибрагимов, шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари У.Жалолов, “Қориравот” жомеъ масжиди имом хатиби С.Рўзиев ҳамда “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM