МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Шаҳримиздаги “Чордара” маҳалласи фуқаролари шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг сайёр қабулида қатнашдилар. Дастлаб шаҳар ҳокими 1-сектор ҳудудидаги ушбу маҳалланинг фаол, иқтидорли ёшларига “Китоб улаш” акцияси дориасида китоблар совға қилди. Шундан сўнг маҳалланинг 26 нафар фуқаросининг турли масалалардаги  жумладан, соғлиқни сақлаш бўйича 10 та, иш билан таъминлаш бўйича 2 та, оилавий ва сув билан таъминлаш масаласида 3 та, ҳамда 3 та уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича мурожаатлари билан танишди.

Қабул давомида фуқаролар Қодирова Насибанинг иш билан таъминлаш ва соғлиғи бўйича, Саидов Олимнинг оилавий масаласи ва Дилбар Долиеванинг фарзандига гувоҳнома олиш борасидаги қилган мурожаатлари жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатларни ҳам ўрганиб ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM