ИШИГА НОЛОЙИҚ МАҲАЛЛА РАИСИГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Маҳалла жамият кўзгуси. Унда инсонлар туғилади, вояга етади. Маҳалла шу ерда яшовчи ҳар бир фуқаронинг яхши ва ёмон кунига ярайди, шу ўринда фуқаролар ҳам  маҳалланинг гуллаб-яшнаши, янада тараққий этишида ўз ҳиссаларини қўшадилар. Ана шу маҳаллани эса албатта тажрибали, инсонларга ўз ҳатти-ҳаракати ва оиласи билан ўрнак бўладиган, ортидан бошқаларни эргаштира оладиган ва маҳалладаги барча муаммоларни ҳал этиш қўлидан келадиган инсонгина бошқара олади. Афсуски шаҳримиздаги маҳалла раислари орасида ўз ишига номуносиб муносабатда бўлаётган инсонлар ҳам бор экан. Бундай фикрга келишимизга жорий йилнинг 16 апрель куни ижтимоий тармоқ орқали шаҳримиздаги маҳаллалардан бирининг раиси билан унинг фуқаролари ўртасида бўлган келишмовчилик акс эттирилган ҳолат сабаб бўлди.

Унга кўра шаҳримиздаги Амир Темур маҳалла фуқролар йиғини собиқ раиси Зокиржон Раимов кечки пайтда маст ҳолатда ўз маҳалласидаги фуқаролар билан жанжаллашиб, уларни қўпол сўзлар ҳақорат қилганлиги, ишдан сўнг у бошқа инсонлар каби эркин бўлишини пеш қилиб одоб, аҳлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги ва раислик номини бадном қилувчи ҳатти-ҳаркатларни содир этган. Натижада фуқароларнинг мурожаатлари натижасида ушбу маҳалла раисига нисбатан тегишли чора кўрилди. Яъни, Каттақўрғон туман маъмурий судининг қарорига кўра Зокиржон Раимовга Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг 41 моддаси билан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) барвари миқдорида, яъни 2 027 300 (икки миллион йигирма етти минг уч юз) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди ҳамда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгашининг буйруғига асосан  маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ваколати муддатидан олддин тушгатилди.

Албатта бу чорадан Зокиржон Раимов тегишли хулоса чиқаради.    

ДИЛРОЗ.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM