“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛДА

Куни кеча Каттақўрғон шаҳридаги Гўзалкент маҳалла фуқаролари йиғинида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш борасида Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг жорий йилда қабул қилинган 567-Қ сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар мазмун моҳияти, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ва уларни бажарилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ишчи гуруҳнинг маҳалла фаоллари, кўча бошилари, масъул корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари  иштирокида  навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

4-сектор раҳбари ўринбосари Ш.Ҳамидов, шаҳар ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Й.Маматов, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Раҳимова, Уй-жой коммунал фойдаланиш бўлими бошлиғи А.Умаров, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи А.Маматов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари  ва маҳалла фаоллари иштирок этган ушбу учрашувда   дастур бўйича маҳаллада аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзини ўзгартириш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, аҳолининг хуқуқий, тиббий ва турмуш маданиятини ошириш, шахсий томорқадан фойдаланишга ўргатиш ҳамда соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, аҳолини ҳар томонлама қуллаб қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳада белгиланган вазифаларни бажарилиши бўйича Ишчи гурухнинг ҳамда корхона, ташкилот ва муассаса вакилларининг  олдида  турган  долзарб  вазифалари  белгиланиб олинди.

            Йиғилишда маҳаллада аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида 5 та бозор инфратузилма объектларини барпо этиш, 1 км дан ортиқ ирригатция  объектларини реконструкция қилиш, 11 дона  янги типдаги чиқинди йиғиш модулларини ўрнатиш, 4 км йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тизимини яхшилаш, 80 дона тунги кўча ёритиш (нурли диодли) устунлари ўрнатиш, 1000 кв метрдан ортиқ тротуарларни бетон қоришмаси билан қоплаш ишларини белгиланган тартибда бажарилишини таъминлаш борасида амалий ишлар бошланганлиги ва кейинги босқичдаги ишларни бажарилишида масъулларнинг ҳамда маҳалла аҳлини фаол бўлиши лозимлиги ҳақида келишиб олинди.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM