БОЛАЛАР-БАХТИМИЗ, КЕЛАЖАГИМИЗ

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлом ва баркамол  бўлиб вояга етишлари йўлида қилинаётган ишлар таҳсинга сазовор. Айниқса, таълим соҳасида, мактабгача таълим тизимида қилинаётган ислоҳотлар ёш авлодни муносиб таълим ва тарбия олишларига имкон беради. Бугун шаҳримизда ҳам ана шундай масканлардан бири, яъни 7- мактабгача таълим муассасасининг очилиши бўлди.

Очилиш  маросимида шаҳар М.Хашимов, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова, маҳаллалар ва жамоат ташкилотларидан вакиллар иштирок этдилар.

2018 йилда қурилиши  бошланган муассасанинг қуриб битказилиши учун 2 279 782 922 сўм маблағ ажратилган. 100 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасида болажонларнинг муносиб таълим-тарбияси учун барча шароит муҳаё. Биз келгусида ушбу мактабгача таълим муассасасида ватанимиз равнақига ҳисса қўшувчи баркамол инсонлар ўсиб-улғайишига ишонамиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM