ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА

Image_tadbir: 

“KANCAROO” халқаро  математика олимпиадаси дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатида ўтказилади. Қизиғи шундаки ушбу олимпиада барча давлатларда бир куннинг бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтади. 

“KANCAROO” бутунжаҳон олимпиадаси ассоциациясининг Ўзбекистондаги вакили А.Х. Абдуллаевнинг ёрдами билан ушбу халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ёшлар ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Куни кеча шаҳримизда ҳам Самарқанд вилояти бўйича умумтаълим мактабларининг 2-синфдан 11-синф ўқувчилари ўртасида ушбу олимпиада бўлиб ўтди. “Каттақўрғон шаҳрида биринчи марта бўлиб ўтаётган математика фани бўйича халқаро олимпиадада 83 нафар ўқувчи ўз хохиши билан қатнашиш истагини билдирган. Ушбу олимпиадани ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшлардаги мантиқий фикрлашни, ақлни чархлаш, тафаккурни ўстириш ва хотирани мустаҳкамлашдир. Бу ерда ҳар бир ўқувчи ўз билим салоҳиятига яраша тақдирланади. Ҳеч ким рағбатдан четда қолмайди. Албатта бу келгусида ўқувчиларни ўз устида янада ишлашга ундайди, математика фанига бўлган қизиқишларини янада оширишга ёрдам беради”,-дейди шаҳримиздаги “Luchy children” нодавлат мактаби раҳбари Мархабо Тоирова.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM