Каттақўрғон шаҳри бўйича “Ташаббусли бюджет” жараёнининг  2-мавсуми натижалари.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсумида 2023 йил учун шаҳар бюджет параметрида кўзда тутилган 5 фоиз маблағлар доирасида яъни 7124.0 млн сўм режалаштирилган. Шундан режалаштирилган маблағнинг 50 фоизи миқдорида яъни 3562.0 минг сўм,  2 чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоиз миқдорида яъни 419.9 млн сўм, жами бўлиб 3981.9 млн сўм маблағлар жамғармага йўналтирилган. 1-мавсум якунлангандан сўнг жамғармада 749.8 млн сўм қолдиқ мавжуд бўлган. 1-мавсум якуни бўйича 160.2 млн сўм иқтисод қилинган маблағлар жамғармага қайтарилди.

Натижада  ташаббусли бюджет жараёнининг 2-мавсумида жами маблағлар 4 млрд 891.9 млн сўмни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича 2023 йилнинг июл-сентябр ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнида Каттақўрғон шаҳри бўйича фуқаролар томонидан жами 156 та лойиҳалар илгари сурилиб, 138 та лойиҳалар ишчи комиссияси томонидан саралаб олинган.

Овоз бериш якунларига кўра 9 та таклифлар ғолиб деб топилди.

Жумладан:

1. Нуробод МФЙ ҳудудидаги 1000 метр масофадаги ички йўлни тамирлаш учуни 2008 та овоз билан:

2. Тиббиёт бирлашмаси қарашли поликлиникани рақамли тизимга ўтказиш учун 50 дона компютер харид қилиш учун 1986 та овоз билан:

3. Ингичка қўрғонидаги “Каттасой” кўчасини ичимлик ва оқова сўви билан таъминлаш учун 1858 та овоз билан:

4. Шаҳардаги 11-сонли умумтаълим мактабининг ёрдамчи биносини таъмирлаш учун 1553 та овоз билан:

5. Шаҳардаги 20-умумий ўрта таълим мактаби биноси синф хоналари эшик, дераза ромлари ва пол усти линолеум қатламини алмаштириш учун 1113 та овоз билан;

6. Шаҳардаги 8-мактабга ошхона ҳамда фаоллар зали қуриш учун1091та овоз билан:

7. Шаҳардаги 16-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби биноси иссиқлик тизимини янгилаш учун 1 031 та овоз билан:

 8. Ингичка қўрғонидаги “А.Қаҳҳор” кўчасининг кўп қаватли уйлари олдида варкоут майдончаси қуриш учун 814 та овоз билан:

9. Ингичка шаҳарчасидаги 15-сонли умумтаълим мактаби қўшимча биносининг иссиқлик тизимини  таъмирлаш  учун 569 та овоз билан лойиҳалар ғолиб деб топилди.

Натижада жами 9 лойиҳанинг умумий қиймати  4 740.0 млн сўмни ташкил қилди.

2015-2023 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM