КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ 2018 ЙИЛ ЯНВАРЬ-ДЕКАБРДА АҲОЛИ ТАБИИЙ ҲАРАКАТИ

Дастлабки маълумотларга кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 88,0 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 1,1 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди.

Туғилиш даражаси. 2018 йилнинг январь-декабрида туғилганлар сони 2 132 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (1 941 киши) нисбатан 
191 тага кўпайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 24,4 промиллени ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (22,5 промилле).

Ўлим даражаси. 2018 йилнинг январь-декабрда ўлганлар сони 478 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (488 киши) нисбатан минус 10 тага камайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 5,5 промиллени ташкил қилди (2017 йил январь-декабрда 5,6 промилле).

Никоҳ ва ажралишлар. 2018 йилнинг январь-декабрида ФҲДЁ органларида
849 та никоҳлар ва 159 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан
9,7 промиллени никоҳ (2017 йилнинг тегишли даврида 9,7 та) ва 1,8 промиллени ажралишлар (2017 йилнинг тегишли даврида 1,7 промилле) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида шаҳар бўйича кўчиб келганлар сони 241 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 720 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус
524 кишига (2017 йилнинг шу даврида минус 609 киши) тенг бўлди.

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM