Ҳоким қарори

                                                                   O`zbekiston  Respublikasi   Samarqand  viloyati  Kattaqo`rg`on  shahri А.Темур 4 уй

                                 2019 y.г. “10 “  январ                                                                   № 16-Қ     Kattaqo`rg`on sh. – г. Каттакурган

 

 

Каттақўрғон шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 31 декабрь,
52-(I)-сон) 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг
2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-348-III-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги 13-Қ-сонли “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги “Каттақўрғон шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 30/2-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда
2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли ва халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги “Каттақўрғон шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 30/2-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Каттақўрғон шаҳри бўйича 2019 йилги даромадлари, харажатлари ва ижтимоий соҳа учун трансфертлари ҳажми  1-иловага мувофиқ;

Каттақўрғон шаҳри маҳаллий бюджетининг 2019 йилга заҳира жамғармаси маблағлари миқдори 2-иловага мувофиқ;

Каттақўрғон шаҳри маҳаллий бюджетининг 2019 йилга айланма касса маблағлари меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

2019 йилда даромад ва солиқлар тушумларидан Каттақўрғон шаҳри бюджетига ажратмалар меъёри 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар маҳаллий бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

4. Шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими (О.Кадиров):

даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида шаҳар маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда ҳудуд бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;

иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.

5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар шаҳар маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.

6. Вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.

7. Мазкур қарор “Каттақўрғон тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг kattаkurgon.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9.  Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маматов зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                              М.Хашимов

(иловалари)

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM