ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ СОҒЛОМ ТУРМУШ ГАРОВИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4063-сонли қарори бўйича тарғибот гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда МФЙ раислари, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими, хотин-қизлар, “Нуроний” жамғармаси вакиллари ҳамда Самарқанд давлат медицина институти тарғибот гуруҳи аъзолари институт ректори проффессор, А.Шамсиев, даволаш ишлари бўйича проректор, доцент А.Абдуллаев, институт ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи доцент Я.Аллаяров, педиатрия факультети декани, профессор Н.Шавази, ички касалликлар продевтикаси кафедраси доценти У.Самиев, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Ҳалимовлар иштирок этдилар.

Ўтказилган тарғибот йиғилишида аҳолининг демографик кўрсатгичлари, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини, тўғри овқатланиш тамойиллари ва жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бағишланган маърузалар тингланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM