Ассалому алайкум Азиз  дўстлар, ҳамшаҳарлар, шаҳримиз меҳмонлари!

         Ассалому алайкум Азиз  дўстлар, ҳамшаҳарлар, шаҳримиз меҳмонлари!

         Бугун Она Ватанимизнинг энг улуг ва энг азиз байрами бўлмиш мустақиллик байрамининг 27 йиллик шодиёналари Республикамизнинг барча гўшаларида кенг нишонланмоқда

         Мустақиллик биз учун ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган, тарихимизда янги саҳифа очган буюк воқеа бўлиб, Ватанимизни, халқимизни эски мустабид тизим кишанларидан озод қилгани, озод ва обод ватан қуриш учун, барча мамлакатлар ва халқлар билан тенг бўлиб, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини очиб бергани билан қадрли ва мўътабардир.

         Мустақиллик, истиқлол деган улуғ неъмат аввало халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк санадир. 

         Бугун биз истиқлолимизнинг йигирма олти йиллик тўйини ўтказар эканмиз, биз танлаган демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, дунёдаги тараққий топган мамлакатлар қаторига кириш йўлида амалга оширган ишларимизни баҳолар эканмиз, ҳеч иккиланмасдан айтишни ўзимнинг бурчим деб биламан: 
         Ҳақиқатан ҳам, биз қўлга киритган ютуқлар, марралар – миллий давлатчилик қурилиши, кенг кўламли замонавий ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз эришган барқарор ўсиш суръатлари, аҳолимизнинг турмуш даражаси ва сифати юксалиб, юртимиз қиёфаси тобора ўзгариб, чирой очиб бораётгани – буларнинг барчаси халқаро майдонда муносиб тан олинаётгани, обрў-эътиборимиз ошаётгани ҳаммамизга катта ифтихор бағишлайди. 

Биргина Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилнинг ўтган январ-июл ойлари давомида барча макраиқтисодий кўрсаткичларда ўсиш суръатлари кузатилди. Жумладан,

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичи 109,4 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,2 фоизни ташкил қилди. Шаҳарда 1 август холатига 159 та саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

 Жами хизматлар макраиқтисодий кўрсаткичлари 118,6 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 110,6 фоизни ташкил қилди;

Чакана савдо айланмаси 316,6 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўсиш 106,7 фоизга етказилган;

Қурилиш пудрат ишлари 41,3 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,4 фоизни ташкил қилди;

Худудий экспорт кўрсаткичи январ-июл ойларида 3315,0 минг.долларга етказилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 318,0 фоизга ўсганлиги кузатилди.

2018 йилнинг январ-август ойлари давомида ҳудудда барча тармоқлар бўйича 1553 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция иқлимини соғломлаштириш бўйича хам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. 2018 йилнинг январ-июл ойлари давомида 124 та юридик мақомга эга, 331 та якка тартибдаги янги тадбиркорлик субъектлари давлат руйхатидан ўтказилган.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 1 июл холатига 8 тани ташкил қилиб, мазкур корхоналарнинг барчаси саноат йўналишида фаолият юритади.

Ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш Дастурларининг саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича жорий йилда қиймати 72,1 млрд.сўмлик 66 та лойиҳаларни (шундан саноат йўналишида қиймати 51,7 млрд.сўмлик 28 та лойиҳа, хизматлар йўналишида 20,4 млрд.сўмлик 38 та лоийҳалар) амалга оширилиши режалаштирилиб, январ-июл ойларида саноат йўналишидаги 11 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишидаги 26 та лойиҳаларнинг ишга туширилиши таъминланди.

Ҳудудга инвестиция жалб қилиш, кичик саноат зоналари фаолиятини ташкил қилиш бўйича:

Каттақўрғон шаҳрига 2018 йилнинг январъ-июлъ ойларида 1 171.3 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси жалб қилинди. Мазкур кўрсаткич шаҳардаги “CLASSIC MOTOR” МЧЖ ва унинг  Хитойдан ҳамкори “SHANGQIU SIHAI ENERGY TECHNOLOGY Co.LTD” компанияси томонидан 250,0 минг долларни, “KATTAQURGON CHARN” ҚК ва унинг Хитойдан ҳамкори “CHANTSINSINSYAN” савдо компанияси  томонидан 761,2 минг долларни ва “Metall Solution Technologies” ҚК ва унинг Хитойлик ҳамкори “HUA YING (HONGKONG) INDUSTRY CO,LTD” компанияси томонидан 160,1 минг долларни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш чора-адбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3607-сонли қарорига асосан Каттақўрғон шаҳрида 2 та кичик саноат зоналари “Каттақўрғон Агросервис МТП” базасида ҳамда собиқ “Ингичка кони” АЖ  базасида жами 6 га майдонда ташкил этилди.

Обод маҳалла Дастури ижроси бўйича:

Жорий йилда Каттақўрғон шаҳрида “Дўстлик” ва “Навбаҳор” МФЙ ларда “Обод маҳалла” Дастури доирасида ободонлаштириш, таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур МФЙ ларда Дастур доирасида бозор инфратузилма объектларини, ижтимоий соҳа, йўл ва коммуникация тармоқларини ва уй-жойларни таъмирлаш ва қуриш йўналишларида жами қиймати 13,5 млрд.сўмлик хажмдаги ишлар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 2018 йилнинг 1 август холатига Дастур доирасидаги 75 фоиз ишлар амалга оширилган.

Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилги дастурган асосан  13 та кўчалар 9,4 км 1.6 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб шу йилнинг сентябр ойи охирига қадар амалга оширилади.

Мазкур йилда шаҳримизнинг А.Темур кўчасида 2 та 5 қаватли ва Бобур кўчасида ҳам 2 та 5 қаватли жами 180 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиб 30 август куни уй эгаларига топшириш кўзда тутилган.

Албатта биз қўлга киритган ўсиш суръатлари, эришган марралар ва уларга олиб келган сабаблар ҳақида албатта кўп гапиришимиз мумкин. Лекин бу ҳақда сўз юритганда, бундай улкан ютуқларимизнинг энг муҳим омили ва мезони борки, у ҳам бўлса, замон ўзгариши билан халқимиз, одамларимизнинг дунёқараши, онгу тафаккури, ҳуқуқий маданияти, сиёсий фаоллиги, фуқаролик масъулияти ва бурчи юксалиб бораётганида намоён бўлмоқда. Шунингдек ушбу юксак марраларга эришишимизда мухтарам юртбошимизнинг оқилона сиёсатларининг ўрни беқиёсдир.

         Азиз дўстлар!

         Мустақиллик йилларида камтарона меҳнатларимиз инобатга олиниб, давлатимизнинг юксак мукофотлари орден ва медаллар, фахрий унвонларга ҳамшаҳарларимиздан 46 нафари сазовор бўлгани, шаҳримиз ёшлари ўртасида сўнги беш йилда 1 нафар хақаро олимпиада совриндори,  10 нафар билимлар беллашуви ғолиблари, спортнинг 6 тури бўйича 15 та олтин медал соҳиблари борлиги бизга улкан қувонч бағишлаб, кучимизга куч қўшиб янада юксак марраларни забт этишга, юртимиз истиқоблига ўз ҳиссамизни қўшишга ундайди ҳамда эртанги кун эгаларининг нақадар зукко ва интилувчан эканлигидан далолат беради. 

         Азиз ҳамшаҳарлар! 

         Мана шу ҳаяжонли, унутилмас дамларда сизларни Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами билан яна бир бор табриклаб, қалбимда, юрагимда бўлган энг гўзал, самимий тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.

         Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин!

         Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

         Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM