Каттақўрғон шаҳрида ҳам сўнги қўнғироқ тадбирлари ўтказилди

Бугун республикамиз сингари Каттақўрғон шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида ҳам  "Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Бугунги кунда шаҳарда 17 та давлат умумтаълим мактаблари, 1 та Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаби ҳамда 1 та махсус мактаб-интернати фаолият олиб бормоқда.

2022-2023-ўқув йилида шаҳар умумтаълим мактабларининг 9-синфларини жами 1430 нафар, 11-синфларини эса 835 нафар ўқувчилар битириб чиқишмоқда.

9-синф битирувчиларининг аъло баҳоларга ўқиб, жамоат ишларида фаол иштирок этган, турли кўрик-танлов ва олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган 67 нафари аъло даражали шаҳодатнома олишган. Худди шундай кўрсаткичларга эришган 11-синф битирувчиларининг 24 нафари олтин, 2 нафари кумуш медалларга даъвогарлик қилишмоқда.

Бугун шаҳримизнинг 11 ИДУМдаги мактаб билан хайрлашиб янги ҳаёт сари қадам босаётган битирувчи ёшларни ушбу унутилмас кун билан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова  муборакбод этди ва Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг ўқувчиларнинг ота- оналари, фаол ўқувчилар ва ўқитувчилар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Каттақўрғон шаҳридаги Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабдаги “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди ва уларни муборакбод этди.

 

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM