ОИЛА МУҚАДДАС, ФАРЗАНД БЕБАҲО

Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалари- нинг ижросини таъминлаш ҳамда бу борада Мажбурий ижро бюро раҳбарининг 2018 йил 21 январдаги 10-Ф-сонли фармойишга асосан Бюронинг ҳудудий бошқармаларида, хусусан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ижро иши самарадорлигини ошириш  мақсадида шаҳар драма театрида вояга етмаган фарзандлари учун алимент олишда муаммоларга дуч келаётган оналар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда шунингдек,  шаҳар хотин-қизлар қўмитаси,  мажбурий ижро бюроси,  фуқаролик ва маъмурий суд, Ҳалқ қабулхонаси, “Махалла”  жамоат фонди рахбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибида  Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувидаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини ваколатли органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда таъминлаш ҳамда уларнинг сонини кескин камайтириш чораларини кўриш ҳамда  бюро органлари иш юритувидаги вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан ўзаро келишмовчиликлар туфайли ажрашиб кетган оилаларни яраштириш, ушбу оилаларда соғлом муҳитни яратиш ҳамда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш чоралари тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тинланди ва бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM