Шаҳар Давлат архив бўлимининг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • вилоятҳудудида архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • ташкилот, корхона, хўжалик субъектлари, шужумладан фермер хўжаликлари (кейинги ўринларда «ташкилот» деб юритилади)даархив иши ва иш юритиш бўйича қонуний ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши,уларнинг бажарилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
  • давлат архивларида Ўзбекистон РеспубликасиМиллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, шакллантириш, сақловини таъминлаш,давлат ҳисобини олиб бориш ва улардан кенгроқ фойдаланиш;
  • давлат архивларида архившунослик,ҳужжатшунослик ва археография соҳаси бўйича услубий ишларни ташкил қилиш вамувофиқлаштириш, илмий-тадқиқотлар натижалари ва илмий-техника ютуқларинидавлат ва идоравий архивлар амалиётида жорий этиб бориш;
  • давлат архивлари устидан оқилона раҳбарликқилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
  • архив иши соҳасидаги мамлакатимиз ва чет элилғор тажрибасини ўрганиб, архивлар амалиётида қўллаш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларгамувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

  • вилоятда архив иши ва иш юритишнинг миллийдастурлари ҳамда концепцияларининг амалга оширилишини ташкил қилади;
  • давлат архивларида сақланаётган ЎзбекистонРеспубликаси Миллий архив фондини ҳужжатлар билан тўлдириш, сақлаш ва уларданфойдаланиш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларилойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда вилоят ҳокимлигигакиритади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
  • давлат архивларида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, рўйхатга олиш, сақловини таъминлаш,улардан фойдаланишни ташкил қилади, ўз ҳудудида архив иши соҳасида қонунчиликкариоя қилинишини назорат қилиб боради;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги Низомга мувофиқ давлат ва идоравий архивларда сақланаётган Миллийархив фонди ҳужжатлари ҳисобини бошқарма фонд каталогида олиб боради ҳамда улартўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигигатақдим этади;
  • туманда архив ишининг ривожлантиришни жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини таъминлайди;
  • белгиланган тартибда давлат архивларитармоқлари ва тузилмаларини такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил қилади ваолиб боради;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан келишган ҳолда давлат архивларини ташкилқилиш ёки тугатиш юзасидан вилоят ҳокимлигига таклиф киритади;
  • давлат архивларининг услубий ишларини ташкилқилади, архившунослик, ҳужжатшунослик ва археография масаласидаги илмий-тадқиқотнатижаларни ҳамда илмий-техника ютуқларни архив ишига жорий қилиш бўйичатадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • давлат архивларидаги ҳужжатларни илмий ёкиамалий қимматдорлигини экспертиза қилишни ташкил этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига тегишли бўлган ахборот ресурсларини сақлашни таъминлайдиган электрон архивларниташкил этиш ва уларни фаолият кўрсатишини тартибга солишни мувофиқлаштиради;
  • ҳужжатларнинг, шу жумладан давлат ахборот ресурсларинингилмий ва амалий қимматини экспертизадан ўтказишни ҳамда уларни доимий сақлашучун давлат архивларига шу жумладан электрон архивларга танлаб олишни ташкилқилади;
  • вилоят корхоналари, муассасалари, ташкилотларива фуқароларининг қадимги тарихий-ҳужжатли ёдгорликларни тўплаш бўйича мурожаатлариникўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив»агентлигига тақдим этади, уларни махсус рухсатномалар рўйхати бўйича тўплашни назорат қилиб боради;
  • белгиланган тартибда давлат архивларида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари таркиби вамазмуни тўғрисидаги ахборотли-маълумот адабиётларини чоп этишни ташкил этади;
  • вилоятда ҳужжатларни Миллий архив фондитаркибига киритилиши зарур бўлган давлат корхоналари, муассасалари ваташкилотлари тоифасини белгилайди ҳамда архив иши бўйича монторинг ташкил этишва (қонуний ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши) уларнинг бажарилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлайди;
  • вилоят, республика ва чет эл архивларининг илғор иш тажрибаларини ўрганади ва оммалаштиради, архив иши ва иш юритиш бўйича йиғилишлар ва семинарлар уюштиради;
  • қонунда белгиланган тартибда давлат архивлари томониданпуллик хизмат кўрсатишни ташкил этади ва хизмат турлари спекториниривожлантириш чораларини ишлаб чиқади;
  • ҳудудда архив иши ва иш юритишниривожлантиришга қаратилган грантлар, чет эл лойиҳалари жумладан, хорижийинвестицияларни тақсимлаш ва жалб қилишни таъминлайди;
  • давлат архивлари фаолиятига оқилона раҳбарликқилишни амалга оширади;
  • давлатга қарашли бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини сотиб олишда давлатнинг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзига бўйсунувчи давлат архивларига кўмаклашади;
  • вилоят бюджет лойиҳасига ўзига бўйсунувчи давлат архивларининг таъминоти ва хизмат харажатлари тўғрисида таклифлар ишлабчиқади, уларнинг молиялаштирилишини ва сарфланишини назорат қилиб боради;
  • давлат архивлари ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг иш юритиш хизмати ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилади;
  • архив иши ва иш юритиш бўйича кадрларни тайёрлаш мақсадида олий, ўрта-махсус ва умумтаълим ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондинингахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлари ҳимоя қилиниши таъминланишини ташкилэтади;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондидагиалоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта нусхалари яратилишини ташкил қилади;
  • фуқароларнинг таклифлари, аризалари вашикоятларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил қилади, консуллик сўровлари бажарилишини таъминлайди.
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM