ИНСОН АЗИЗ ХОТИРА МУҚАДДАС.

Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, мусаффо осмон ва фаровон турмуш тарзи халқимизнинг азалий орзуси. Ана шу осойишта кунларнинг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш ва бугунги дориломон кунлар учун қаҳрамонлик кўрсатган инсонларни эслаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Жорий йилнинг 20 февраль куни Каттақўрғон шаҳар «Ветеран» фахрий жангчилар ва ногиронлари уюшмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ва собиқ иттифоқ қўшинининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан шаҳарда фахрий жангчилар учун байрам дастури бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Афғонистонда ўз байналминал бурчини ўтаб қайтган фуқаролар таклиф этилиб, уларга дастурхон тузалди.  Тадбирда “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жангчи-фахрийлар ва ногиронларни ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.  Авлодлар учрашуви тадбири давомида Афғон уруши ветеранлари кўрсатилган эҳтиром учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM