Ингичка бойитиш фабрикаси иш бошлади 

Кейинги йилларда Ингичкада аҳоли шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ижобий ишлар амалга оширилди. 
Бугун бу борадаги ишларнинг давоми сифатида ушбу ҳудудда Ингичка вольфрам конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлашга мўлжалланган фабрика иш бошлади.  “Олмалиқ КМК" АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси“нинг ривожланиш дастурига асосан ушбу объектнинг ишга туширилиши ўз навбатида ҳудудни ривожлантириш билан бирга биринчи босқичда 82 та ва иккинчи босқичда эса 200 та янги иш ўрни орқали аҳоли даромадларини кўпайтириш ва аҳоли  фаровонлигига хизмат қилади.
Объектнинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, ОКМК акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM