ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ  ЎТКАЗИЛДИ

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ҳал этишда ўтказилаётган қабуллар аҳамиятли бўлмоқда. Жумладан, шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган қабулларда ҳам кўплаб фуқароларнинг мурожаатларига ижобий ечим топилмоқда.
Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида ана шундай қабулларнинг навбатдагиси ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова иштирок этди.

Қабулда 30 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Фуқаролардан тушган моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жойини таъмирлаш, соғлигини тиклашда моддий ёрдам олиш, уй-жой олиш, электр ва газ тўловлари бўйича қарздорлик борасидаги мурожаатлари атрофлича ўрганилди ва мутасаддиларга ижроси бўйича топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлии ахборот хизмати.                      

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM