Image_tadbir:

"Аёллар дафтари" даги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар доирасида саёҳатлар ташкил қилиб келинади. Жумладан, яқинда каттақўрғонлик ана шундай хотин-қизларнинг Хоразмга уюштирилган саёҳатлари ҳам мароқли бўлди.
Уларни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Шаҳло Кучкарова кузатдилар.
50 нафар шаҳримиз хотин-қизлари саёҳат давомида Хива ҳамда Урганч шаҳарларида бўлиб, Хоразмнинг қадимий ва тарихий обидаларини зиёрат қилдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.