УЧРАШУВ МАЗМУНЛИ ЎТДИ

Яқинда шаҳримиздаги 11-ихтисослашган умумтаълим мактабнинг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф фаолиятини ўрганиш ва ўқувчилар билан суҳбатлашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-аҳлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи подполковник Дониёр Хусанов ва Миллий гвардия ҳарбий қисм командир ўринбосари Отабек Санақуловлар ташриф буюрди.

Ҳарбий ватанпарварлик руҳида ташкил этилган учрашувда дастлаб меҳмонлар синф ҳужжатлари, тарих, инглиз тили, чақириққача ёшларни тайёрлаш бошланғич ташкилоти фанларига ажратилган соатлар билан танишдилар, ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилардан таклифлар олишди.

Шунингдек, учрашув  давомида бир гуруҳ ўқитувчи - мураббийлар ва фаол ўқувчи-ёшлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Албатта мана шундай  учрашувлар ёшларда катта таассурот қолдириши шубҳасиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM