Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан шаҳримиздаги соҳа ходимларининг меҳнатлари юксак эътироф этилди.
Шу қаторда байрам муносабати билан мактабларда фаолият юритаётган ижодий-маданий тарғиботчилар ҳам Республика маънавият- маърифат маркази шаҳар бўлинмаси вакиллари томонидан рағбатлантирилди.
Шаҳар Халқ таълими бўлимида йиғилган ижодий тарғиботчиларга шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари тақдим этилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати