ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган аппарат йиғилишининг кун тартибидаги асосий масала 2022 йилдаги Инвестиция дастури ва "Обод маҳалла" давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланди.
Видеоселектор тарзидаги ушбу йиғилишда шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда мутасаддилар 1-сектордан иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими ушбу масала бўйича мутассадиларнинг изоҳини эшитди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича қатъий топшириқ берди.
Шунингдек, йиғилишда кўрилган бошқа масалалар яъни, муқобил энергия воситаларини ўрнатилиши, ҳунармандларга субсидия ажратилиши, солиқ қарздорлиги, банк кредитларини сўндирилши ҳолати ҳамда “Обод маҳалла” давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди ва бу борада мутасаддиларга тегишли вазифалар берилди.                                                           

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM