КИТОБ –ЭНГ ОДИЛ ДЎСТ, БЕМИННАТ МУАЛЛИМ, БЕБАҲО ХАЗИНАДИР!

Дунёдаги энг зўр кашфиёт бу- китобдир. Буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш мақсадида бугун Каттақўрғон гарнизонида "Ёш китобхон оила" кўрик танлови ўтказилди.

Танлов уч босқичдан иборат бўлиб, ўзбек ва жаҳон адабиёти адибларининг ҳаёт ижоди ҳамда эркин мавзу асосида савол-жавоб баҳси орқали ғолиблар аниқланди.

 

Танловдан кўзланган асосий мақсад қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини шакллантиришдир.       

Фахрли ўринни эгаллаган оилаларга қисм қўмондонлиги томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM