ШАҲАР ҲОКИМИ САЛОМАТЛИК ЙЎЛАКЛАРИНИ ҚУРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги Давлат дастурига кўра шаҳардаги кўчаларни асфальт қилиш, саломатлик йўлаклари барпо этиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Яқинда шаҳар ҳокими бу борадаги ишлар билан танишиш мақсадида жойларда бўлди.

Жумладан, шаҳримиздаги “Беклар”,  Мирзо Улуғбек ва “Ўзбекистон” кўчаларида “STROY  QO’RG’ON  BIZNES”  МЧЖ томонидан саломатлик йўлакларини қуриш бўйича амалга оширилган ишлар сифати билан танишди.            
Шаҳар ҳокими Г.Алимова йўлакларни барпо этиш борасидаги ишлар билан танишиш асносида мутасаддилар билан суҳбатлашди ва ишларнинг сифат-самарадорлиги бўйича ўз тавсияларини берди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.        
                                   

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM