ҲАРБИЙ ҚИСМДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳарбий қисмда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги ушбу тадбирга шаҳримиздаги 20 -умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда “Дамариқ” маҳалласидаги “Болажон” мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирок этдилар. 
Ёш авлодни интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинган тадбир давомида болажонлар ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар билан танишдилар.
Айниқса, ҳарбий қисмда яқинда ташкил қилинган ўқув маркази болажонларда ўзгача таассурот уйғотди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати .                                                    

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM