ШАҲАРНИ ҚАНЧАЛИК ОБОД БЎЛИШИ КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАРНИНГ ҲАМ ФАХРИ 

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида бугун шаҳарда катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Янги-янги бинолар барпо этилиб, турли ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари капитал таъмирланмоқда. Маҳаллалар, хонадонлар ва  кўчалар обод бўлмоқда.
Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова янгидан барпо этилаётган ана шундай иншоотлар яъни, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда солиқ идорасининг биноларидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Шу ерда аҳоли билан суҳбатлашди.
Шаҳар ҳокими суҳбат давомида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирар экан бу хайрли ишларда каттақўрғонликлар ҳам фаол қатнашишлари, ўзларининг яшаш жойларини ободлигига эътиборли бўлишлари  мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.
Ўз навбатида фуқаролар ҳам бу каби ишларда муносиб ҳисса қўшишларини билдирдилар.  


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM