КЎНГИЛЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИБ

Image_tadbir: 

Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини каттақўрғонликлар ҳам муносиб нишонладилар. Айниқса, маҳаллаларда байрам шодиёналари куй ва қўшиқлар остида, байрам дастурхони атрофида кўтаринки тарзда бўлиб ўтди.                             Шаҳримиздаги “Ноқис” маҳалласида ҳам байрам муносабати билан дастурхон ёзилиб, ош тортилди.  Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди. Шу куни байрам шукуҳини ўзида мужассам этган эзгу тилаклар билдирилди 
Худди шундай тадбир шаҳримиздаги “Чинобод” маҳалласидаги янги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларни ҳам дастурхон атрофида бирлаштирди.Онахонлар юртимиз тинчлигини, мустақиллигимиз абадий бўлишини сўраб дуога қўл очдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM