ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЎҚУВ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Куни кеча шаҳар Марказий ҳарбий округнинг Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисмда замонавий, барча қулайликларга эга бўлган ўқув марказининг очилиши ўтказилди.  

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосарлари М.Тошпўлатов, Ж.Носиров, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлик вакиллари сўзга чиқиб, ушбу ўқув марказининг ташкил этилганлиги соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг давоми эканлигини ва марказ келгусида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига хизмат қилишини таъкидлашди.  

 

Ҳақиқатдан ҳам марказда барча қулайликлар яратилган. Икки қаватли бино 20 дан ортиқ хоналарга эга бўлиб, у ерда тарих, математика, компьютер саводхонлиги, йўл ҳаракати қоидалари, инглиз ва рус тилларини ўргатишга мўлжалланган ўқув синфлари мавжуд.

Шунингдек, марказда ҳарбий қисм тарихи музейи, кутубхона, ҳарбийлар кийим кечаклари тикувхонаси ҳамда турли тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM