КРЕДИТЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ! 

Куни кеча вилоят ҳокимлигида “Халқ банки” томонидан ажратилган кредитларнинг муаммоли қисмини ундиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Видеоселектор  тарзида бўлиб ўтган йиғилишда  шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, 1 сектор ҳудудидаги ҳоким ёрдамчилари, масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.
Йиғилишда кўрилган масала юзасидан шаҳар ҳокими бу борада шаҳар кесимида қарздорлиги мавжуд бўлган тадбиркорлар билан иш олиб борган ҳолда қарздорликни ундириш борасида кўриладиган чоралар бўйича мутсаддиларга топшириқлар берди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM