ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ҚАНДАЙ САМАРА БЕРМОҚДА?

Бир неча кундирки ҳоким ўринбосарларининг тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Муҳими учрашувларда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар таҳлили билан биргаликда фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ўрганилиб, ҳал этилмоқда.

Бугун “Баланд чордара” маҳалласида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан ўтказилган учрашувда 40 га яқин фуқаролар иштирок этдилар.  Молия, ДСИ, кадастр ва банк вакиллари иштирокида аҳолидан тушган ишга жойлашиш, соғлигини тиклашда моддий ёрдам олиш, алимент, йўлни таъмирлаш каби масалалар бўйича тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижрога қаратилди.

Худди шунингдек, шаҳримиздаги Алишер Навоий маҳалласида шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров томонидан ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган учрашувда маҳалладаги 30 дан ортиқ фуқаролар қатнашдилар.

Учрашув давомида фуқаролардан газ, электр, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жойини таъмирлаш ва бошқа масалалар юзасидан тушган 9 та мурожаатнинг 7 таси жойида ҳал этилди.

“Дўстлик” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Ахмедов 20 дан ортиқ фуқаролар билан суҳбатлашди ва уларнинг мурожаатларини тинглади.

Мулоқот чоғида асосий эътибор мурожаатларни ижобий ҳал этилишига қаратилди.

Албатта, шу кунларда ҳоким ўринбосарларининг аҳоли билан бўлиб ўтаётган учрашувлари фуқароларнинг мурожаатларини маҳаллаларнинг ўзида ҳал этилишини таъминлашга эришишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM