ШАҲАР МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун шаҳримиздаги 2 сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида шаҳар маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президент Администрацияси масъул ходими А.Маврулов, Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Ж.Болтаев, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Ф.Назаров, шаҳар маънавият ва маърифат кенгаши раиси Г.Алимова иштирок этдилар.

Кенгаш кун тартибида 2022 йилнинг 6 ойи давомида шаҳарда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича ташкилий амалий ва тарғибот тадбирлари, шаҳардаги умумтаълим мактаби директорлари томонидан 1-ярим йилликда маънавий-маърифий соҳада олиб борилган ишлар ҳамда Каттақўрғон шаҳрида Республика ишчи гуруҳи томонидан маънавий-маърифий соҳада олиб борилган ўрганишларнинг якуни таҳлил қилинди.

Дастлаб, бу борада сўзга чиққан кенгаш раиси Г.Алимова Каттақўрғон шаҳрида маънавий-маърифий соҳада жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.

-Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва бу соҳада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш борасида шаҳардаги 18 та корхона ва ташкилотлар билан маънавий-маърифий соҳадаги ишларни мувофиқлаштиришга қаратилган икки томонлама “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Ҳар ҳафтанинг муайян бир кунида барча корхона, ташкилотларда “Маърифат соатлари”ни ўтказиш йўлга қўйилди. Мазкур “Маърифат соатлари”ни ўтказилиши бўйича шаҳар мониторинг гуруҳи томонидан режа-график асосида корхона ва ташкилотларда ўрганишлар олиб борилганлигини таъкидлаган  Г.Алимова келгусида бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Президент Администрацияси шуъба мудири А.Маврулов “Энг намунали туман ва шаҳар” танлови бўйича шаҳар кесимида ўрганишлар натижаси ҳақида гапирди.

Бу борада сўз юритган А.Маврулов маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигига тўхталар экан,  шаҳарда бир қатор ютуқларга эришилганлиги билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлигини ва буларни бартараф этишда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг ислоҳотларни аҳоли, айниқса ёшларга етказишдаги, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларидаги маънавий-маърифий соҳага масъул раҳбар ва ходимларнинг масъулиятлари ва тажрибаларини янада ошириш лозимлигини таъкидлади.

Кенгаш йиғилишида кўтарилган масалалар юзасидан 14 ИДУМ директори У.Шарипова, ижодий тарғиботчилар шоира Э.Шукурова, Ф.Абуллаева ва бошқалар сўзга чиқиб, маънавий-маърифий соҳада эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ўз муносабатларини билдирдилар.

Йиғилиш якунига кўра шаҳарда маънавий-маърифий соҳа фаолиятини ривожлантириш, иш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан қарор қабул қилинди ва унга кўра масъулларга вазифалар топширилди.

Бугун шунингдек, йиғилишдан сўнг тадбир иштирокчилари эътиборига шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган учинчи реннесанс, буюк аждодларимиз зиёлиларнинг ҳаёти акс этган саҳна кўриниши ҳамда концерт дастури ҳавола этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM