КАСТИНГГА МАРҲАМАТ!

Президентимиз ташаббуси билан Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўш ҳақида бадиий фильм яратилмоқда. Фильм бош режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида суратга олинадиган ушбу фильм  қаҳрамонларини танлаш мақсадида кастинг ўтказилади.
Унда соҳасидан қатъий назар 16 ёшдан 40 ёшгача бўлган йигитлар ва 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар иштирок этишлари мумкин. 
Кастинг иштирокчилари танлови бугун шаҳар Драма театрида 14:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади. Киноихлосмандларини кутиб қоламиз!
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM