ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИС ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛДИ

Мамлакатимизда бугун хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилган. Уларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш орқали хотин-қизлар учун муносиб турмуш шароитини яратиш бу борадаги биринчи галдаги вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан бугун Каттақўрғонда ўтказилган оммавий қабулда иштирок этган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Парпибаева каттақўрғонлик хотин-қизларнинг турли масалалардаги мурожаатларини ўрганиш асносида уларни ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратди. 

Шунингдек, қабулдан сўнг қўмита биринчи ўринбосари Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокида каттақўрғонлик хотин-қизларнинг хонадонларида ҳам бўлдилар.

Дастлаб, “Ўрикзор” маҳалласидаги Меҳринисо Эшимова хонадонига ташриф буюрган меҳмонлар оила бекаси билан дилдан суҳбатлашдилар. “Аёллар дафтари”да турган М.Эшимовага пишириқ печи тақдим этдилар.

“Миёнкол” маҳалласида яшовчи Зебинисо Ҳалимова ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган. Оила аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида З.Ҳалимова уйида товуқ ва бошқа паррандаларни боқишни йўлга қўйган. Ушбу хонадонда бўлган қўмита раиси ва Каттақўрғон шаҳар ҳокими оиладаги шарт-шароитлар билан танишдилар. З.Ҳалимовага ҳам “Аёллар дафтари”дан пишириқ печи берилди.

- Бугун хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил қилинган “Аёллар дафтари” ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кўплаб аёлларнинг муаммолари учун ҳақиқий ечим бўлмоқда. Бу ишлар мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътиборнинг амалдаги натижаси,- дейди Оила ва хотин-қизлар қўмита раиси биринчи ўринбосари О.Парпибоева.

Яратилган имкониятлар ва берилаётган этибордан кўнгиллари кўтирилган хотин-қизлар ўз навбатида бунинг учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM