ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олишлари, келажакда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар қилиб вояга етказиш бугунги кундаги биринчи галдаги вазифалардан ҳисобланади.

Улар билан ўтказиладиган суҳбатлар давомида ёшларнинг бу борадаги муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бугун шаҳар ҳокимининг ёшлар билан ўтказилган учрашувда ҳам  ёшларнинг бир қатор таклифлари, мурожаатлари ўрганилди.

Шаҳар Ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида 1 сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 га яқин ёшлар иштирок этдилар.

Учрашув аввалида сўз олган шаҳар ҳокими Г.Алимова бугун ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, шаҳримизда ёшларни билим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирар экан, ҳар бир ёш бу имкониятлардан унумли фойдаланиши лозимлигини таъкидлади.

Ёшлар ҳоким билан бўлган самимий суҳбат давомида ишга жойлашиш, кредит олиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларини айтиш билан бирга таклифларини ва миннатдорчиликларини ҳам билдирдилар.

Шаҳар ҳокими ёшларнинг мурожаатларини эшитиш давомида уларни ҳал этилиши бўйича йиғилишда иштирок этган ёшлар етакчиларига топшириқларни берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM