ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 59 СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпулатовнинг Каттақўрғон шаҳрида 2022 йил май ойи якуни билан хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги ҳисоботи тингланди.

Депутатлар кун тартибидаги иккинчи масала яъни, шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан 2022 йил “Обод маҳалла” дастури доирасида Абдулла Қаҳҳор ва “Яккабоғ” маҳаллаларида электр таъминотини яхшилаш ҳамда тизимда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида корхона бошлиғи И.Тўйчиевнинг ҳисоботини тинглаб  муҳокама қилдилар ва  ахборотни қабул қилмадилар.

Шунингдек, “Каттақўрғон Обод сервис П.Б.К” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида олиб борилган ишлари юзасидан жамият раҳбари И.Насруллаевнинг сессияда иштирок этмаганлиги сабабли кенгаш депутатлари томонидан жамият вакили томонидан бериладиган ҳисоботни тинглаш рад этилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар, яъни “Шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобварағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисида”ги масалалар юзасидан қарорларни тасдиқладилар.

Сессия шунинг билан ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM