ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Президентимизнинг 2022 йил 19 апрелдаги “Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари”га бағишланган йиғилиш қарори ижросидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва Тадбиркорлик олий мактаби томонидан “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш: маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида навбатдаги 3 кунлик малака ошириш семинарлари ташкил этилди.

Унда Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманларида фаолият олиб бораётган 200 нафардан ортиқ ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Семинарнинг биринчи куни шаҳар драма театрида бўлиб ўтди.

Шунингдек, семинарнинг тиббиёт коллежида ўтказилган 2 ва 3 кунларида ҳам ҳоким ёрдамчиларига фаолиятларини самарали ташкил қилиш, бунда инновацион ёндашган ҳолда иш олиб борилиши юзасидан тушунчалар берилди.

Ҳоким ёрдамчиларининг малака оширишларига бағишланган семинар мавзулари Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан  амалий ва кейс машғулотларидан фойдаланган ҳолда ўтилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказида малака ошириш семинарида иштирок этган 200 нафардан ортиқ ҳоким ёрдамчиларига Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг сертификатлари топширилишида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпулатов иштирок этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM