ҲОКИМ 1 -СЕКТОРДА ФУҚАРОЛАРНИ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

Аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва муносиб турмуш шароитини яратишда секторлар кесимида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Бунда фуқаролар билан сектор раҳбарининг учрашувларида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳал этилиш имкони яратилмоқда.

Жумладан, бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ўз секторида ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи фуқаролар билан қабул ўтказди. Унда 15 га яқин фуқаролар уй-жойини таъмирлаш, соғлигини тиклаш учун дори-дармон олишда ёрдам, моддий ёрдам масаласидаги мурожаатлар билан иштирок этдилар.

Мурожаатларни ўрганиш давомида айримларига қонуний тушунтиришлар берилган бўлса, айримлари тегишлилиги бўйича ташкилотларга ижросини таъминлаш учун йўналтирилди.

Шунингдек, қабулда иштирок этган “Навбаҳор” маҳалласидан келган фуқаролар маҳалладаги қурилиш-таъмирлаш ишлари, аҳоли учун яратилаётган қулайликлар учун миннатдорчиликларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати .

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM