ҲОКИМ АЪЛОЧИ ЎҚУВЧИЛАР АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Яқинда мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилиб ўқувчи-ёшлар қадрдон мактаблари билан хайрлашдилар. Мактабни жуда кўплаб ўқувчилар катта ютуқлар, ташаккурномалар ва медаллар билан тугатдилар. Бугун ҳам ана шундай аъло баҳолари ва муносиб хулқи билан мактабни тамомлаган бошланғич синфлар ўқувчиларининг аълочилар анжумани бўлиб ўтди.

Шаҳар истироҳат боғида ўтказилган тадбирда Халқ таълими бўлими вакиллари, мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди.

Анжуманда қатнашган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова сўзга чиқиб, барча болажонларни муборакбод этди ва бошланаётган ёзги таътилда ҳам вақтларини мазмунли ўтказишларини, келгусида ўзларининг билимлари билан юртимизнинг ривожига муносиб ҳисса қўшишлари лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг  ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган ўқитувчилар ва ота-оналарга шаҳар ҳокими томонидан  фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Ўқувчи-ёшлар ҳам ўз навбатида келгусида янада аъло баҳоларга ўқишлари, яхши касбларни эгаллаб юртимизнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга ваъда бердилар.

Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Болажонлар билан суҳбатда шаҳар ҳокими яна бир бор уларнинг келажакда етук инсонлар бўлиб етишишларига тилак билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.   

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM