“МОБИЛ МЕТОДИК ГУРУҲЛАР” ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Олий таълим тизимида умумтаълим мактаблари педагоглари билимини ошириш ҳамда янгича ўқитиш услубларини тушунтириш бўйича “Мобил методик гуруҳлар” фаолияти йўлга қўйилган.

Бунда мактабларда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар билимини синовдан ўтказиш натижасида аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган машғулотларни ташкил этиш, илғор методика ва инновацияларга ўргатиш тизимига эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар халқ таълими бўлими мажлислар залида бўлиб ўтган мулоқотда “Мобил методик гуруҳлар” фаолияти таҳлил қилинди.

Мулоқотда шаҳар ҳокими Г.Алимова, Ўзбекистон-Финландия педагогика институти директори, профессор А.Бегматов, сектор раҳбарлари, Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон шаҳар филиали директори Ш.Ураков, ХТБ аппарат ходимлари ҳамда умумтаълим мактаблари раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Сўзга чиққан шаҳар ҳокими халқ таълими тизимида педагоглар билим ва малакаларини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини, зеро бугунги куннинг талаби ҳам ўқувчи-ёшларга билим берадиган ўқитувчиларнинг юксак билим ва салоҳиятга эга бўлишларидан иборат эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, мулоқот давомида “Мобил методик гуруҳлар” фаолиятида муаммолар ва уларни ечими бўйича Ўзбекистон-Финландия педагогика институти директори, профессор А.Бегматов ва бошқалар ўз  фикрларини билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM