ҚОМУСИМИЗ – НОМУСИМИЗ

Ингичка шаҳарчасидаги 4-сон Маданият маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Конституция кунига бағишланган “Қомусимиз – номусимиз деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда, ҳокимлик вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва Ингичка шаҳарчаси фуқаролари иштирок этди. Байрам тадбирини маданият маркази раҳбари П.Шониёзов кириш сўзи билан очиб берди.

Шаҳар ҳокими М.Хашимов йиғилганларни байрам билан қизғин табриклади ва Ингичка шаҳарчасида олиб борилаётган қурилишлар ва ободончилик ишлари ҳақида батафсил гапириб ўтди. Концерт дастурини Ингичка шаҳарчасидаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Хор” жамоаси бошлаб берди. 100 нафардан ортиқ иштирокчини ташкил этган “Хор” жамоасининг “Диёр мадхи”, “Ўзбекистон” қўшиқларини томошабинлар гулдурос қарсаклар билан қарши олишди.

Конституция байрами муносабати билан ўтказилган “Қомусимиз – номусимиз” байрам тадбири Ингичка шаҳарчаси аҳолиси кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM