БИЗ ЁШЛАР НАРКОТИК МОДДАЛАР ВА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!

Image_tadbir: 

Наркотик моддалар ва гиёҳвандлик инсониятни таназзулга олиб келувчи, соғлом инсонларни  ақлдан озишигача бўлган ҳолатга туширувчи хафли иллат. Ушбу иллат домига ёшларнинг тушиб қолиши эса бунданда хавфли бўлиб, жамият келажагига болта уриш билан баробар.

Шу мақсадда бугун Каттақўрғон шаҳрида ёшлар ўртасида ушбу иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ўқувчи-ёшларнинг ушбу иллат таъсирига тушиб қолишларининг сабабларидан бири уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этилмаганлиги билан ҳам боғлиқ. Шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тўгараклар фаолиятини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида турли спорт тўгараклари, Баркамол авлод ижодий марказида робототехника, тўқувчилик, тикувчилик, тилларни ўргатиш, компьютер саводхонлиги, умумтаълим мактабларидаги дарсдан ташқари туули тўгаракларга ўқувчи-ёшлар жалб қилинган.

Наркотик моддаларга қарши курашиш ва гиёҳвандликни олиш мақсадида шунингдек, умумтаълим мактабларида, маҳаллаларда ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил қилиб келинмоқда.

Жумладан, ёшлар ўртасида шаҳар Рақамли технологиялар ўқув марказида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида Киберспорт мусобақаси, спортнинг стол тенниси тури бўйича сектор босқичи, шаҳар "Дўстлик" ўйиноҳида спортнинг стреетwоркаут тури бўйича, шаҳар 13 умумтаълим мактаби ҳамда 17 ИДУМ да спортнинг стритбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоатчилик техникуми ва Ингичка қўрғончасидаги 15 умумтаълим мактабидаги ташкил қилинган  волейбол мусобақаси, 12-умумтаълим мактабида спортнинг шахмат тури бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда ҳам ёшлар жуда фаол иштирок этдилар.

Шунингдек, ёшлар ўртасида ташкил қилинган “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остидаги “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” пиёда юриш марафонида шаҳримиздаги умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари, маҳаллалар ёшлари қатнашдиар.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, гиёҳвандликка қарши курашиш мақсадида Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисмда "Армия ёшлар нигоҳида" шиори остида Каттақўрғон шаҳрида жойлашган "Баҳористон", "Зарафшон" ва "Зиёлилар" маҳаллалари ёшлари учун очиқ эшиклар куни ташкил қилинди ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда спорт машғулотлари ўтказилди.

Шаҳримиздаги 6-умумий ўрта таълим мактаби 10-11-синф ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва наркотик моддаларга қарши курашиш мақсадида "Спортни сев, спорт билан бўл" шиори остида волейбол мусобақаси ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш ва унга наркотик моддаларга қарши курашишни самарали йўлга қўйишда бу борадаги тарғибот-тушунтириш ишлари, давра суҳбатларининг аҳамияти катта. Шундан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида, умумтаълим мактабларида, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида гиёҳандликнинг аянчли оқибатлари, наркотик моддаларга ружу қўйиш оқибатида юзага келадиган турли ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган  давра суҳбатлари доимий равишда ташкил қилиниб келинади.

Яқинда шаҳар педагогика коллежида ва умумтаълим матабларида ўқувчи-қизлар ўртасида бу борада ташкил қилинган давра суҳбатида ҳам ушбу салбий иллатларнинг олдини олиш борасида зарурий тушунчалар берилди ва ёшларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шуни таъкидлаш жоизки ушбу иллатга қарши курашишнинг самарали йўлларидан яна бири ёшларни кучли интеллектуал салоҳиятга эга бўлишлари ва бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги билан ҳам боғлиқ. Бу борада ҳам шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Ёш мусаввирлар”, “Ёш ижодорлар“, “Зукко китобхон”, “Китобхон оила” ва бошқа бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар, “Заковат” интеллектуал ўйинларининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Ушбу тадбирларга умумтаълим мактаблари, коллеж ва техникумларнинг, олий таълимнинг  ва маҳаллаларнинг 1000 дан ортиқ ўқувчи-ёшлари қамраб олинди.

Каттақўрғон шаҳрида гиёҳвандликни олдини олиш ва наркотик моддаларга қарши курашиш борасидаги тарғибот- ташвиқот ишлари, тадбирлар давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM