ЯНА БИР МАҲАЛЛАДА ТИББИЙ ПУНКТ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Президентимизнинг жорий йил 24 мартдаги Cоғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотларида белгиланган вазифалар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 1 апрелдаги  "Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш тўғрисида"ги 99-сонли буйруғига кўра шаҳримиздаги олис ҳудудлардаги маҳаллаларда тиббий пунктлар ташкил этиш белгиланган эди.

Шунга кўра яқинда ташкил этилган “Яккабоғ маҳалласидаги тиббиёт пунктидан аҳоли самарали фойдаланмоқда.

Яна бир маҳалла 2 сектор ҳудудидаги “Нурафшон” маҳалласида ҳам тиббий пункт ташкил қилинди. 15 май -Халқаро оила куни олдидан бўлиб ўтган очилиш тадбирида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, 2- сектор раҳбари, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар бугун мана шундай олис ҳудудларда ташкил қилинаётган тиббий пунктлар мамлакатимизда соҳани ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг амалдаги исботи эканлигини, бу ишлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари тиббий пунктдаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

Маҳалла тиббиёт пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур инфратузилма – электр энергияси, тоза ичимлик суви ва канализация билан узлуксиз таъминланган. Барча зарурий тиббиёт анжомлари мавжуд. Пунктда тиббий хизмат кўрсатиш соат 8:00 дан 20:00 гача давом этади.

Шу ернинг ўзида фуқароларга биринчи тиббий хизмат кўрсатилди.

-Биз хурсандмиз бугун маҳалламизда мана шундай пункт ташкил қилинганидан. Энди болаларимиз, хотин-қизлар, кексалар тиббий кўмакка муҳтож бўлганда шу ерга мурожаат қилаверамиз. Ҳам уйимизга яқин, ҳам тиббий хизмат сифатли, -дейди маҳалладаги онахонлар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM